Logo

Қорақалпоғистонлик педагог «Йил ўқитувчиси» бўлиб, 50 минг доллар мукофот олди (видео)

Bugun 18:062 daqiqa

У президент билан мулоқот давомида икки йил аввалги суҳбатини эслаб, ўша пайтда чекка ҳудудда ишлашига қарамай, қанча сумма олганини айтиб берди.

Қорақалпоғистонлик педагог «Йил ўқитувчиси» бўлиб, 50 минг доллар мукофот олди (видео) © Videodan kadr

Қорақалпоғистонлик Нигора Алламбергенова «Йил ўқитувчиси» танловида ғолиб бўлиб, 50 минг доллар мукофот олди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида маълум қилинди.

Қонликўл туманидаги 2-сонли мактаб ўқитувчиси президент билан мулоқот давомида икки йил аввалги суҳбатини эслаб, ўша пайтда чекка ҳудудда ишлашига қарамай, қанча сумма олганини айтиб берган.

«Ҳурматли президент, биз сиз билан икки йил олдинги мулоқотимизда, ўзим чекка ҳудудда ишласам ҳам 2 минг доллар маош оляпман, деган эдим. Сиз эса қачонки 4 минг доллар олаётган бўлсангиз, мен сиздан рози бўламан, деган эдингиз. Бугун сизга мақтаниб айта оламан. Мен «Йил ўқитувчиси» танловининг ғолиби сифатида 50 минг доллар оляпман», — деган Нигора Алламбергенова.

У, шунингдек, Қонликўл туманидаги 1-сонли мактаб биноси авария ҳолатида бўлгани ва ушбу мактаб 2019-йилдан буён туман техникуми биносида фаолият олиб борганини айтган. Унинг айтишича, президент топшириғи билан мактаб учун бу йил 600 ўринли янги ва замонавий бино қуриб битказилган. Бундан ташқари, ёшлар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилувчи туман кутубхонаси ҳам бу йил ўз биносига эга бўлган.

Маълумот учун, мазкур беллашувда бутун республика бўйлаб 46 минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этган. Республика бўйича 208, Қорақалпоғистондан эса 17 ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилган.Республиканинг 208 та туман ва шаҳри бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибларнинг ҳар бири 616 миллион сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Teglar

Mavzuga oid

Қорақалпоғистонлик педагог «Йил ўқитувчиси» бўлиб, 50 минг доллар мукофот олди (видео) | Vaqt.uz