add

Қурувчи: «Кўчмас мулкни баҳолашда фақат жойдан келиб чиқмаслик керак»

Bugun 20:30402 daqiqa

Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар билан уй-жой бозори, нақдсиз ҳисоб-китоблар ва электр таъминоти бўйича долзарб саволлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда

Қурувчи: «Кўчмас мулкни баҳолашда фақат жойдан келиб чиқмаслик керак»

Очиқ мулоқатда Қурувчилар ассоциацияси раҳбари Мансур Ниёзмуҳаммедов тадбиркорлар ўртасидаги долзаб муаммоларни кўтарди.

«Президент фармони билан кўчмас мулкни баҳолаш меҳанизми ишлаб чиқилади яни баҳолаш меҳанизми солиқ солишга асос болади. Баҳолашда фақат 2 та омилга этибор бериляпти: кўчмас мулк жойлашган ҳудуд ва жойлашган жой. Лекин биз биламизки, Тошкент шаҳри 5 та ҳудудга бўлинган бўлса, премиум, комфорт сингари турли хил сегментлар бор. Фармон 1 январдан кучга кирса солиқ солиш ҳам фақат жойлашган ҳудуд ва жойга қараб белгиланадими? Юқорида айтилган комфорт, премиум сегментлар фақат жойга қараб эмас бино приоритети ва қулайликларига ҳам қараб белгиланса яхши бўлар эди», — деди Мансур Ниёзмуҳаммедов.

Таклифга жавобан Давлат Солиқ қўмитаси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев фармоннинг асосий мақсади ер ва кўчмас мулкни бозор қийматидан анча арзон сотилишининг олдини олиш эканини билдирди. Унга кўра, ҳужжат орқали ўртача минимал нарх белгиланади ва ундан паст нархда сотиш чекланади.

«Қўшимча мезон киритиш фақат тадбиркорлар учун қийинчилик туғдиради», — дея қўшимча қилди Савдо саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов.

Мансур Ниёзмуҳаммедов яна бир муҳим масала — энергетика ва коммуникация тармоқлари бўйича техник шартларни олиш жараёнини энергетика вазирлигидан рухсат олингач, яна 12 та ташкилотдан алоҳида техник шарт талаб қилиниши тадбиркорларни ортиқча сарсон-саргардон қилиб қўяётганини кўтарди.

«Энергетика вазирлиги рухсат бергандан сўнг, бошқа идоралар фаолиятига аралашигаш ваколати йўқ ва бу 12 та ташкилотни қисқартириш вазирликнинг ихтиёрида эмас», — дея жавоб берди Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов.

Teglar

Mavzuga oid