«Реал Санжик» 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Bugun 18:051 daqiqa

Судланувчи сўнгги сўзида ўзини «чиройли қилиб подстава қилишгани»ни айтди.

«Реал Санжик» 5 йилга озодликдан маҳрум этилди © Фото: Kun.uz

8-май куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судида «Реал Санжик» тахаллуси билан танилган блогер ва тадбиркор Санжар Каримов иши юзасидан сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда суд мажлисида бевосита қатнашган VAQT.UZ мухбири хабар бермоқда.

Бугун Санжар Каримовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди судяси Баҳром Бердиев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Судланувчи сўнгги сўзида ўзини чиройли қилиб «подстава» қилишганини айтди.

Суд ҳукмига кўра, Санжар Каримов 5 йил озодликдан маҳрум этилиб, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 410 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Teglar

Mavzuga oid