add

Россия интернетни ўчириб қўйиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Kecha 12:012 daqiqa

2025 йилда Россиядаги тизимли интернет чекловлари кўлами ва иқтисодий оқибатлари глобал миқёсда рекорд даражага чиқди.

Россия интернетни ўчириб қўйиш бўйича дунёда етакчи бўлди

2025 йилда Россия интернет сензураси ва узилишлари бўйича дунёда катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Top10VPN тузган йиллик рейтингга кўра, мамлакатда интернет ишламай қолган вақт жами 37 166 соатни ташкил этган ва бу деярли 146 миллион фойдаланувчига таъсир кўрсатган. Бу кўрсаткич узилишлар давомийлиги бўйича энг яқин рақиблардан уч баробардан ҳам юқори бўлди.

Россиядан кейин Покистон — 11482 соат, Мянма — 9888 соат ва Экваториал Гвинея — 8760 соат жой олган. Шунингдек, Ироқ (7685соат), Албания (7056 соат), Танзания (6966 соат) ва Венесуэлада (5952 соат) ҳам узоқ муддатли интернет чекловлари қайд этилган. Бироқ Россиядаги ҳолат бошқа мамлакатлардан фарқли равишда алоҳида воқеалар билан эмас, балки тизимли ва умуммиллий сиёсат сифатида намоён бўлди.

Мутахассислар мобил интернет ўчирилиши, ижтимоий тармоқлар секинлаштирилиши ва алоҳида ресурсларга кириш чекланиши сабаб Россия иқтисодиёти йилигa 11,9 миллиард доллар зарар кўрганини баҳолаган. Бу сумма рейтингдаги қолган барча давлатлар умумий йўқотишидан ҳам юқори.

Хусусан, 2025 йилда Россия «16 килобайт» тактикасини жорий этиб, Cloudflare инфратузилмаси орқали жойлаштирилган Ғарб сайтларига киришни чеклай бошлади. Бу усулда фойдаланувчи саҳифанинг фақат дастлабки 16 kb қисминигина юклай олади.

2025 йилда жаҳон бўйлаб 28 мамлакатда интернет 212 марта чекланган бўлиб, умумий узилишлар давомийлиги 120 минг соатдан ошган. Шундан 55 700 соат — интернетнинг тўлиқ ўчирилиши, 54 026 соат — ижтимоий тармоқлар блокланиши, 12 712 соат — тезликнинг пасайтирилишига тўғри келади. Дунёда интернет чекловларидан 798 миллион киши зарар кўрган, умумий иқтисодий йўқотиш эса 19,7 миллиард долларни ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid