Россияда мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили имтиҳонидан ўта олмаган

27.10.2025 | 11:251 daqiqa

2025 йилнинг учинчи чорагида 275 мингдан ортиқ мигрант Россияда ишлаш рухсатномасини олиш учун рус тилидан имтиҳон топширган.

Россияда мигрантларнинг учдан бир қисми рус тили имтиҳонидан ўта олмаган

Июл–сентябр ойларида Россияда ишлаш рухсатномаси ёки патент олиш учун зарур бўлган тест синовларида 275,6 минг чет эл фуқароси иштирок этган. Улардан 86,9 фоизи имтиҳонни муваффақиятли топширган бўлса, 35 фоиздан ортиғи биринчи уринишда рус тили бўйича етарли натижа кўрсата олмаган. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига таяниб, РИА НОВОСТИ хабар берди.

Россия Таълим ва фан вазирлиги хабарида таъкидланишича, бу кўрсаткич йилнинг учинчи чорагидаги умумий синов натижаларига тааллуқли. Имтиҳон фақат тил билимларини эмас, балки Россия тарихи ва қонунчилик асосларини ҳам қамраб олади. Биринчи даражадаги аттестация фақат иш рухсатномаси учун зарур бўлиб, рус тили бўйича билимни баҳолайди. Иккинчи ва учинчи даражадаги синовлар эса вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш рухсатномаси (ВНЖ) олиш учун талаб қилинади.

Маълумотларга кўра, имтиҳонни Россиянинг барча ҳудудларида, жами 203 та махсус марказда топшириш мумкин. Шунингдек, тест марказлари нафақат Россияда, балки унинг ташқарисида ҳам ташкил этилган. Хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистондаги пунктларда ҳам мигрантлар рус тилидан имтиҳон топширишлари мумкин.

Teglar

Mavzuga oid