ЦАҲАЛ Ғазо шаҳрининг 40 фоизини эгаллагани иддао қилмоқда

05.09.2025 | 09:003 daqiqa

Исроил армияси Ғазо шаҳри ҳудудининг 40 фоизини назоратга олганини маълум қилди. Яқин орада тўлиқ назоратни таъминлаш операцияси режалаштирилмоқда.

ЦАҲАЛ Ғазо шаҳрининг 40 фоизини эгаллагани иддао қилмоқда
Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) Ғазо шаҳрининг тахминан 40 фоизи устидан назорат ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда 4 сентябр куни армия расмийси Эфи Дефрин матбуот анжуманида баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Исроил кучлари ҳозирда шаҳар ҳудудининг 40 фоизини тўлиқ эгаллаб турган. «Бу ҳафтада биз захирадаги аскарларни ҳам жалб қилишни бошладик ва бу ҳаракатларимизга сезиларли даражада куч қўшади», — деди Эфи Дефрин. ЦАҲАЛ вакили таъкидлашича, амалиёт доирасида Исроил армияси Ғазо шаҳрининг Зайтун маҳалласи ҳамда Шайх Редвон туманининг чет ҳудудларида маневр ва жанг ҳаракатларини олиб бормоқда. Исроил ҳукумати шаҳарни тўлиқ назоратга олиш мақсадида кенг кўламли операция тайёргарлигини олиб бормоқда. Бу режа ҳақида 8 август куни Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг девони расман маълумот берган. Эслатиб, ўтамиз 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилганидан сўнг, Исроил Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар бошланган эди. Айни пайтда Исроил армияси Ғазо сектори ҳудудининг 75 фоизини назорат қилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid