Logo

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Давлат раҳбари Остонада ўтадиган «Келажак ўйинлари» халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июл куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Остона шаҳрида «Келажак ўйинлари» учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

«Келажак ўйинлари» анъанавий спорт турлари ҳамда уларнинг рақамли шаклларини ўзида мужассам этган мусобақа ҳисобланади.

Мусобақа 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.

Teglar

Mavzuga oid