«Сиёсий экстремизм»: Янги қонун мазмунида нималар яширин?

Жиноят кодексидаги фундаментал ўзгаришлар фуқаролик жамияти учун қандай таъсир қилади?

Шу йил 10 апрел куни интернет нашрларида Қонунчилик палатаси релизига таяниб, Ўзбекистонда экстремистик жиноятлар рўйхати кенгайтирилаётгани ва унга энди «сиёсий экстремизм» тушунчаси ҳамда «норасмий ташкилотлар» ҳам киритилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Шу хабарлардан кейин ҳам 20 кунча ўтди. Аммо Жиноят кодексига киритилаётган миллий, ирқий ва сиёсий экстремизм тушунчалари ҳамда улар учун жавобгарлик белгиланиши масаласи ўзбек тилли ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинганига дуч келмадик. Негадир одамлар жим.

«Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида биз ана шу муҳим ва айни пайтда жамоатчилик эътиборидан четда қолаётган мавзуни таҳлил қилдик. Хўш, «сиёсий экстремизм» ўзи нима? Янги қонун орқали нима мақсад қилинган?

Мавзу атрофидаги шу ва бошқа саволларга меҳмонларимиз: жамиятшунос Дилсора Фозилова, ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ва сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан биргаликда жавоб излаймиз.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 72

Barchasi

Mavzuga oid