add

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси бузиладими Тошкент ҳокимлиги муносабат билдирди

Kecha 22:452 daqiqa

Ижтимоий тармоқларда собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси бузиб ташланиши, бинонинг барча ходимлари ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси бузиладими Тошкент ҳокимлиги муносабат билдирди © Foto: pegast.ru

Ижтимоий тармоқ фаолларидан бири Гулчеҳра Шорустамова ўзининг Facebook саҳифасида собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси — ҳозир «Lotte City Hotel Tashkent Palace» номи билан аталадиган бинонинг бузилиши ҳақида ёзди. Унга кўра, ушбу меҳмонхонанинг барча ходимлари ишдан бўшатилган. Ушбу пост жамоатчилик ўртасида хавотир уйғотди.

«Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси, ҳозирги «Lotte City Hotel Tashkent Palace» бузилмайди», — дея ёзиб қолдирди ҳокимлик мазкур пост остига.

Таъкидланишича, мазкур бино маданий мерос объекти сифатида муҳофазага олинган.

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси ҳақида

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси Митхат Булатов ва Леонид Караш лойиҳаси асосида қурилган бўлиб, пойтахт марказидаги энг машҳур маданий мерос объектларидан бири ҳисобланади. У 1958 йилда қурилган бўлиб, ўша пайтда марказий беш қаватли бино ва унга туташган иккита тўрт қаватли қанотдан иборат эди. Дастлаб 262 хона (554 меҳмон учун) мавжуд бўлган. Меҳмонхона жойлашган ҳудуд илгари «Воскресенский базар» деб номланган йирик савдо мажмуаси бўлган, у ерда парфюмерия ва антиквар буюмлар сотилган.

Меҳмонхона 1958 йил октабр ойида Тошкентда ўтказилган Осиё ва Африка ёзувчиларининг халқаро конференцияси муносабати билан очилган. Совет даврида у бой меҳмонларга хизмат кўрсатган, 1980-йилларда йиллик айланмаси 3,5 миллион рублдан ошган.

2003 йилда «Тошкент» меҳмонхонаси бошқаруви Франциянинг Air France авиакомпаниясининг халқаро тармоғи бўлган Le Meridien’га топширилган. 2013 йилда реконструкция қилинганидан сўнг, бошқарув япония-корейс бренди ҳисобланган машҳур Lotte меҳмонхоналар тармоғига ўтказилган.

Teglar

Mavzuga oid