Солиқ қарздорлиги энг кўп қурилиш компаниялар номи маълум қилинди
2026 йил 1 февраль ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари 1 808 тани ташкил этмоқда. Уларнинг жами қарзи 3,1 трлн сўм.

2026 йил 1 февраль ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори 1 808 та қурилиш корхоналари мавжуд бўлиб, уларнинг жами қарзи 3,1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, жами 3,1 трл сўмлик қарздан 1,4 трлн сўми, яъни 46,8 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Энг кўп солиқ қарздорлигига эга «Oltin Tuproq MS» МЧЖ 432,3 млрд сўмлик қарздорлик билан биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларда эса «Ko‘prikqurilish» АЖ (285,1 мрлд), «Doni Big Group» МЧЖ (217,2 млрд) турибди.
Ўтган ойда энг эса «Tash Building» МЧЖ 107 млрд сўм қарз билан биринчи ўринни эгаллаган эди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп корхоналарнинг солиқ қарздорлиги Тошкент шаҳрига тўғри келади – 951,9 млрд сўм. Тошкент вилояти – 643,6 млрд сўм ва Андижон вилояти – 279,4 млрд сўм билан кейинги энг кўп солиқ қарздорлиги мавжуд корхоналар жойлашган ҳудуд сифатида ўрин олган.





