add

Солиқ қарзи юқори бўлган қурилиш корхоналари маълум қилинди

Bugun 10:112 daqiqa

2026 йил 1 январь ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари 1 243 тага етди, уларнинг жами қарзи 1,3 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

Солиқ қарзи юқори бўлган қурилиш корхоналари маълум қилинди

2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган корхоналар сони 1 243 тани ташкил этди. Ушбу корхоналарнинг жами солиқ қарзи 1 трлн 350 млрд сўмга етди, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Маълумотларга кўра, солиқ қарздорлигининг 522,5 млрд сўми, яъни 38,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида энг йирик солиқ қарзи Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 250 та қурилиш корхонаси 492,2 млрд сўм солиқ қарзи билан рўйхатга олинган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 125,9 млрд сўм, Андижон вилояти 124,6 млрд сўм ва Бухоро вилояти 83,1 млрд сўм кўрсаткич билан жой олган.

Шунингдек, Навоий вилоятида солиқ қарзи 81 млрд сўмни, Самарқанд вилоятида 64,1 млрд сўмни ташкил этган. Фарғона вилоятида 46,6 млрд сўм, Хоразм вилоятида 38,8 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 38,1 млрд сўм солиқ қарзи қайд этилган. Наманган (31,2 млрд сўм), Сурхондарё (29,9 млрд сўм), Жиззах (27,9 млрд сўм) ва Қашқадарё (24,9 млрд сўм) вилоятлари эса охирги ўринларни эгаллаган.

Қурилиш соҳасида солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар рўйхатида «Tash Building» МЧЖ 107 млрд сўм қарз билан биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин «Ko'prikqurilish» АЖ (81,9 млрд сўм) ва «Azia Invest Favorit» МЧЖ (73,7 млрд сўм) турибди.

Рўйхатнинг кейинги ўринларида «Avtosanoat-injiniring» МЧЖ (63,4 млрд сўм), «Ta'mirlash qurish servis» МЧЖ (50,4 млрд сўм) ва «Yorqin sadaf fasli» МЧЖ (40,8 млрд сўм) жой олган. Шунингдек, «DM AJ BK NATEK», «Agro Asia Trade Servis», « Grand Road Tashkent» ва «Obod-dastur-qurilish» корхоналари ҳам энг йирик қарздорлар қаторига кирган.

Teglar

Mavzuga oid