Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилардан ечиб олган қарийб 400 млрд сўмни қачон қайтаради?
13.08.2025 | 20:002 daqiqa
Бугун тизимдаги тухник носозлик сабаб 30,1 мингта солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 млрд сўм маблағлар асоссиз ечиб олинган.

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 мингта солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 млрд сўм маблағлар асоссиз ечиб олинган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Хусусан:
-7 минг 203 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмгача;
- 10 минг 165 нафаридан – 100 минг сўмдан 1 млн сўмгача;
- 8 минг 270 нафаридан – 1 млн сўмдан 10 млн сўмгача;
- 3 минг 780 нафаридан – 10 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
- 672 нафаридан – 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача;
- 10 нафаридан – 1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ечиб олинган.
Қайд этилишича, маблағларни бугунги кун охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланган.
Бугун соат 18:00 ҳолатига 20 минг 608 та субъектга 274,7 млрд сўм қайтарилиши таъминланган.





