add

Taftish.uz ходимлари процессуал тартибда ушланди

Bugun 13:001 daqiqa

Маълумотларга кўра, ОАВ журналистлари Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Taftish.uz ходимлари процессуал тартибда ушланди

2026 йил 16 январ куни Taftish.uz сайтининг беш ходими процессуал тартибда қўлга олинган. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда Taftish.uz ОАВ ходимлари ҳисобланган бир нечта шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилган. Улар орасида 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Хамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ва 1998 йилда туғилган Дилшод Нишонов бор.

Маълум қилинишича, ушланган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддасида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Айни вақтда тергов органлари томонидан гумонланувчиларнинг яна бир қатор жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Хусусан, уларнинг ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) ҳамда 244/6-моддасида (Ёлғон ахборот тарқатиш) назарда тутилган ҳолатлар билан боғлиқ эҳтимолий иштироки юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ва расмий маълумотлар тергов ҳаракатлари якунланганидан сўнг эълон қилиниши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам 23 октябр куни Taftish.uz интернет нашри журналистлари Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб кетилган эди. Шунингдек, Taftish.uz нашри собиқ раҳбари Ғайрат Абераев 2023 йил ноябр ойида ҳам фирибгарликда айбланганди.

Teglar

Mavzuga oid