Тақиқдаги ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар фош этилди

23.02.2026 | 12:351 daqiqa

Тошкентда яшовчи, муқаддам судланган шахс Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини катта пул эвазига сотмоқчи бўлган.

Тақиқдаги ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар фош этилди

Тошкент шаҳрида тақиқдаги ерни сотмоқчи бўлган қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1953 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ўзининг 1982 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини сотмоқчи бўлган.

Улар харидордан мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига 9 млн АҚШ доллари сўрашган.

Олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid