add

Техникумларда дарслар 3 сентябрдан бошланади

29.08.2025 | 10:1531842

Техникумларга ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда. Бу йил 549 та техникумга 143 мингдан зиёд квота, шу жумладан 66 мингдан ортиқ грант ажратилган.

Техникумларда дарслар 3 сентябрдан бошланади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирнинг тегишли буйруғи билан республика техникумларида 2025/2026-ўқув йилининг бошланиш санаси расман тасдиқланди. Унга кўра, 9-синф базасида шаклланган гуруҳлар ҳамда ўрта ва ўрта махсус касбий таълим йўналишларида таҳсил олаётган 2- ва 3-курс ўқувчилари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан бошланади. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда олий таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йилининг бошланиш санаси маълум қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Техникумларда дарслар 3 сентябрдан бошланади | Vaqt.uz