add

Толиблар Баграм аэродромига сохта самолётлар тасвирини чизиб қўйди

Kecha 21:385321 daqiqa

Сунъий йўлдош тасвирлари АҚШ президенти қайтариб олишни хоҳлаган Афғонистондаги Баграм авиабазисидан «Толибон» ҳукумати қандай фойдаланаётганини кўрсатди.

Толиблар Баграм аэродромига сохта самолётлар тасвирини чизиб қўйди

Афғонистон ҳукумати тепасида турган «Толибон» гуруҳи АҚШнинг собиқ Баграм авиабазасидан деярли фойдаланмаяпти. Бу ҳақда The Washington Post 2021 йилдан буён олинган сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилиб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, аэродромнинг учиш йўлагида ҳақиқий самолётлар ўрнига уларнинг тасвирлари чизиб қўйилган ва атрофда ҳарбийлар фаолияти жуда кам.

Таъкидланишича, Баграм АҚШнинг Афғонистондаги энг йирик собиқ ҳарбий базаси ҳисобланади ва Америка қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетгач деярли бўш қолган. WP маълумотларига кўра, базада қолган техникаларнинг аксарияти яроқсиз.

Мутахассисларнинг фикрича, «Толибон»нинг бундай ҳаракати ўз куч-қудратини намойиш этиш стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкин.

Афғонистон ҳукумати ҳозирча бу хабар юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, сентабр ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Баграм авиабазасини қайтариб олиш режаларини эълон қилган эди. Унинг айтишича, бу объект Хитой ядро қуролини ишлаб чиқарадиган ҳудудларга яқинлиги туфайли стратегик аҳамиятга эга.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бу фикрга кескин қарши чиқди. Мамлакат АҚШ билан муносабатларни ривожлантиришга тайёр, аммо ҳеч қандай ҳарбий аралашувсиз.

Teglar

Mavzuga oid