add

Тошкентда FIFA'нинг Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий офиси очилади

Bugun 16:441242 daqiqa

Янги минтақавий офис очиш харажатларининг 50 фоизи Ўзбекистон ҳисобидан қопланади.

Тошкентда FIFA'нинг Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий офиси очилади

Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офиси очилади. Бу ҳақда Президентнинг «2027-йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш va уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтиб ўтилди.

«FIFA va Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини (кейинги ўринларда – минтақавий офис) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин», — дейилган расмий ҳужжатда.

Қарорга мувофиқ, минтақавий офис FIFA'нинг Марказий Осиёдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, футбол инфратузилмаси, мусобақаларни ташкил этиш va кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Расмийлар ушбу қадам Ўзбекистоннинг халқаро футбол тизимидаги ўрнини янада мустаҳкамлашини таъкидламоқда.

Минтақавий офисни ташкил этиш va уни сақлаш билан боғлиқ харажатлар, асосан, FIFA томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Зарур ҳолларда етишмайдиган қисм Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бироқ ушбу улуш умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Офис Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 98а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маъмурий биносида беғараз асосда фаолият юритади. Бу қарор орқали қўшимча ижара харажатларининг олди олиниши ҳамда ташкилий жараёнларни тезлаштириш мақсад қилинган.

Шунингдек, минтақавий офис биноларини таъмирлаш, зарур мебель, техника, алоқа воситалари va транспорт билан таъминлаш харажатлари Тикланиш va тараққиёт жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бу ишлар Президентнинг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ–355-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Минимал техник va хизмат кўрсатиш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.

Аввалроқ Президент қарорига кўра, 2027 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати билан боғлиқ харажатлар 2026–2027 йиллар Давлат бюджети параметрларига киритилиши ҳақида хабар берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid