Тошкентда масжид қурилиши баҳонасида пул йиғганлар ушланди

07.07.2025 | 19:202 daqiqa

Тошкент шаҳар ИИББга кўра, улар фуқаролардан интервю олиш баҳонасида фирибгарлик йўли билан пул йиғган.

Тошкентда масжид қурилиши баҳонасида пул йиғганлар ушланди
Тошкент шаҳрида масжид қурилиши ва ногиронларга кўмаклашиш баҳонасида пул тўплаган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ маълум қилди. Қайд этилишича, 5 июл куни Чилонзор туманидаги боғларнинг бирида, 2004 йилда туғилган Ш.С., 2001 йилда туғилган С.С. ва 2004 йилда туғилган Т.А.лар фуқаролар билан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби баҳоналарни ишлатиб пул йиғаётганлари маълум бўлган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган ва улардан ашёвий далил сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. «Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», - дейилади хабарда.

Mavzuga oid