Тошкентдаги 8 та туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Пойтахтда солиқ маъмуриятида кенг кўламли кадрлар ўзгариши амалга оширилди.
© Foto: Kun.uzТошкент шаҳридаги 8 та туман солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Хусусан, қуйидаги туманларга:
Учтепа туманига — Маликов Абдумухтор Абдугафурович;
Янгиҳаёт туманига — Махмудов Мирқосим Азиз ўғли;
Бектемир туманига — Бурхонов Жамшид Меликович;
Чилонзор туманига — Кадиров Искандаржон Солижонович;
Юнусобод туманига — Ташпулатов Камолиддин Юлдашевич;
Мирзо Улуғбек туманига — Хатамов Улуғбек Актамович;
Шайхонтоҳур туманига — Абдуваҳобов Наврўз Абдуваҳоб ўғли;
Сергели туманига — Кабилов Фирдавс Шуҳратович солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказаётган видеоселектор йиғилишида Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатовга Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйишни топширган эди.





