Туркия ва Қозоғистон «абадий дўст» бўлди

Bugun 22:221 daqiqa

Остонада бўлиб ўтган музокараларда Туркия ва Қозоғистон раҳбарлари икки давлат ўртасидаги тарихий ришталар ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамловчи декларацияни имзолади.

Туркия ва Қозоғистон «абадий дўст» бўлди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Остона шаҳрида «Абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида»ги декларацияни имзолади. Бу ҳақда «Оқўрда» матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат икки томонлама музокаралар ҳамда Қозоғистон ва Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган.

Тўқаев Туркияни ишончли шерик деб атади

Йиғилишда нутқ сўзлаган Тўқаев Туркияни Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли шерик деб атади.

Унинг таъкидлашича, икки мамлакатни боғлаб турган тарихий ришталар бугунги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

«Давлатларимиз ўртасида ҳеч қандай ихтилоф ва зиддиятлар йўқ. Давлатлараро ва ҳукуматлараро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда», — деди Қозоғистон раҳбари.

Инвестиция ва савдо алоқалари кенгаймоқда

Қозоғистон президенти Туркия мамлакат иқтисодиётига энг кўп сармоя киритаётган давлатлардан бири эканини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бугунгача Туркиядан Қозоғистон иқтисодиётига 6 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг Туркия иқтисодиётига йўналтирган сармоялари ҳам 2,5 миллиард долларга яқинлашган.

Тоқаев Туркия Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериклари бешлигига киришини ҳам таъкидлаган.

Teglar

Mavzuga oid