«UzTest»да йирик ўғирлик: Германиядан келган ускуна таг-туги билан йўқолди, миллиардлар исроф бўлди

08.07.2025 | 20:122 daqiqa

«ЎзТест» Бухоро филиалида Германиядан олиб келинган лаборатория ускуналаридан бири йўқолгани маълум бўлди. Шу билан бирга, миллиардлаб сўм маблағлар мақсадсиз сарфлаб юборилгани аниқланган.

«UzTest»да йирик ўғирлик: Германиядан келган ускуна таг-туги билан йўқолди, миллиардлар исроф бўлди
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тасарруфидаги «ЎзТест» — «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида катта миқёсда ўғирлик содир этилгани маълум қилинди. Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, марказнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудий филиалида 1 тонна 200 килограмм оғирликдаги ва тахминан 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газ баллонларини ўлчаш воситаси ўғирланган. Шу билан бирга, муассасада 6 миллиард сўмга яқин маблағ мақсадсиз ишлатилгани ҳам фош этилган. Аммо бу ҳақда муассаса ёки агентлик раҳбарияти ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.

Teglar

Mavzuga oid