Vaqt.uz жамоасига қўшилинг
Сиз янгиликлар марказида ишлашни, воқеалар ривожини биринчилардан бўлиб кузатишни ва минглаб ўқувчиларга тезкор ҳамда ишончли ахборот етказишни истайсизми?

Vaqt.uz сизга шундай имконият тақдим этади. Биз қуйидаги йўналишда ходимлар қидирмоқдамиз:
Хабар тайёрловчи журналист
Агар сиз тезкор ахборот билан ишлашни билсангиз, янгиликларни таҳлил қилиб, қисқа ва тушунарли хабар тайёрлай олсангиз, ушбу вакансия сиз учун.
Сизнинг вазифангиз:
• Ўзбекистон ва дунёдаги муҳим воқеалар ҳақида тезкор хабарлар (асосан иқтисодий) тайёрлаш;
• Янгиликларни ўзбек тилида оператив равишда сайтга узатиш;
• Маҳаллий ва хорижий манбалар билан ишлаш;
• Ахборотларни текшириш ва қайта ишлаш.
Биз сиздан кутамиз:
• Ўзбек тилида равон ва саводли ёзиш;
• Инглиз ва рус тилларини билиш;
• Камида 2 йиллик иш тажрибаси;
• Олий маълумот тўғрисидаги диплом;
• Янгиликларга қизиқиш, тезкорлик ва масъулият.
Муҳаррир
Таҳририй тажрибага эга, матн сифати ва фактлар аниқлигига масъулият билан ёндашадиган мутахассисларни жамоамизга таклиф қиламиз.
Сизнинг вазифангиз:
• Материалларни таҳрирлаш ва сифат назоратини таъминлаш;
• Фактларни текшириш ва манбалар ишончлилигини баҳолаш;
• Журналистлар билан ишлаш ва уларга таҳририй кўмак бериш;
• Таҳририй стандартларга риоя этилишини назорат қилиш;
• Контент оқими ва кун тартибини бошқариш;
• Сарлавҳалар ва SEO оптималлаштириш устида ишлаш.
Биз сиздан кутамиз:
• Ўзбек тилини мукаммал билиш;
• Инглиз ва/ёки рус тилини билиш;
• Камида 3 йиллик иш тажрибаси;
• Таҳририй жараёнларни чуқур тушуниш;
• Танқидий фикрлаш ва жамоа билан ишлаш кўникмалари.
Биз нима таклиф қиламиз?
• Келишилган миқдордаги муносиб иш ҳақи;
• Ҳафтасига 5 кунлик иш графиги;
• Тошкент марказидаги қулай офис;
• Профессионал, эркин ва ижодий муҳит;
• Мамлакатнинг энг муҳим воқеалари марказида ишлаш имконияти.
Мос номзодлар ўз резюмеларини телеграм орқали @Farkhadovna_Madinabonu аккаунтига юборишлари мумкин. Биз жамоага масъулиятли ва тажрибали мутахассисларни қабул қиламиз.





