Logo

Vaqt.uz TAF-2026 фестивалининг махсус дипломини қўлга киритди

Bugun 10:202 daqiqa

Нашр 2026-йилда Ўзбекистоннинг банк, бизнес ва молия ҳамжамиятларини бирлаштирувчи профессионал медиа-брендни яратгани учун эътироф этилди.

Vaqt.uz TAF-2026 фестивалининг махсус дипломини қўлга киритди © vaqt.uz

10-октябр куни бўлиб ўтган Тошкент реклама фестивалида Vaqt.uz Ўзбекистон Маркетинг уюшмасининг махсус дипломи билан тақдирланди.

Ушбу диплом нашрга «2026-йилда Ўзбекистоннинг банк, бизнес ва молия ҳамжамиятларини бирлаштирувчи профессионал медиа-брендни яратгани учун» топширилди. Бир йиллик фаолияти давомида Vaqt.uz иқтисодиёт, молия ва бизнес мавзуларида эксклюзив, таҳлилий материаллар тайёрлаб келмоқда. Экспертлар билан катта видеолар олинди. Фаолиятимиз давомида ислом молияси, банклар фаолияти, Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиёти, давлат харидлари борасида муаллифлик чиқишлари ва подкастларини эфирга узатиб келмоқдамиз.

Лойиҳа ва эришилган асосий ютуқлар ҳақида

Vaqt.uz ахборот-таҳлилий сайти — Ўзбекистон ва жаҳондаги иқтисодиёт, жамият, бизнес ва финтех сиёсат ва технология соҳаларидаги муҳим янгиликларни тезкор ва аниқ ёритадиган нуфузли онлайн манбалардан бири ҳисобланади. Таҳририят жамоаси профессионал журналистлардан ташкил топган бўлиб, холислик, мустақиллик ва жавобгарлик тамойиллари асосида фаолият юритади. Медиа лойиҳанинг асосий мақсади инвесторлар, таъсисчилар, молиячилар ва экспертларга, умуман аҳолининг барча қатлами учун ахборот олишда қулай нашрга айланиш.

Атиги бир йил ичида Vaqt.uz ойига 55+ миллион кўришлар сони, 600 мингга яқин умумий обуначилар базаси ва 4 та ихтисослашган экспертлик подкасти билан Ўзбекистон медиа майдонида энг тез ривожланаётган етакчи таҳлилий бизнес-платформага айланди.

Ўзбек медиамаконида энг кенг қамровли эксперт-подкаст тармоғи: медиа платформа макроиқтисодиётдан тортиб стартаплар, исломий молия ва крипто-активларгача бўлган барча замонавий молиявий мавзуларни профессионал даражада қамраб олган. Ҳар бир ихтисослашган кўрсатув орқали ўз йўналишининг энг фаол бизнес вакилларини (анъанавий тадбиркорлар, IT-ҳамжамият, ислом молиясига қизиқувчилар) бир медиа атрофида бирлаштирди.

Vaqt.uz келгусида брендларни шунчаки танитишдан тортиб, уларни ўз соҳасининг етакчи эксперти сифатида гавдалантириш ва аниқ мақсадли ҳаракатга йўналтиришгача бўлган хизматларни тақдим қилади. Шу боисдан ҳам нашр тижорий ҳамкорликка ҳамиша очиқ.

Таҳририят бундан кейин ҳам ўзбекистонликлар учун катта материаллар тайёрлашда давом этади. Бизнинг миссиямиз — Ўзбекистондаги бизнес ва кенг жамоатчиликка тезкор, холис ва сифатли маълумот етказиб бериш орқали қарор қабул қилиш жараёнини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Teglar

Mavzuga oid