Вашингтон НАТОдаги иттифоқчисини алянсдан чиқариш билан таҳдид қилмоқда

Bugun 20:102 daqiqa

Пентагоннинг махфий мактубларида «итоатсиз» европаликларни жазолаш ва уларнинг «манманлигини» жиловлаш режаси акс этган.

Вашингтон НАТОдаги иттифоқчисини алянсдан чиқариш билан таҳдид қилмоқда

Пентагонда Америка Қўшма Штатларининг Эрон билан урушини қўллаб-қувватламаган НАТО бўйича иттифоқчиларига нисбатан тасир чоралари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «Reuters» АҚШ Мудофаа вазирлиги ичидаги махфий ёзишмалардан хабардор манбага таяниб, хабар берди.

«Пентагоннинг ички мактубида алянс бўйича айрим иттифоқчиларнинг АҚШга ёрдам бермаслик қароридан норозилик билдирилган», - деб айтди агентлик суҳбатдоши.

Вазирликда муҳокама қилинаётган эҳтимолий санкциялар орасида — «муаммоли» давлатлар вакилларини НАТОдаги асосий ва нуфузли лавозимлардан четлаштириш ҳамда Испаниянинг алянсдаги иштирокини тўхтатиб туриш бор.

«Reuters» агентлигининг ёзишича, «мактуб муаллифлари бу қарор АҚШнинг ҳарбий амалиётларига сезиларли таъсир кўрсатмаса-да, катта рамзий маънога эга бўлади», деб ҳисоблайди. Бироқ бу қарорни амалда қандай ижро этиш мумкинлиги ва НАТОда бунга асос бўлувчи механизмнинг ўзи бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.

Шу билан бирга, «Reuters» манбаси мактубда АҚШнинг НАТОдан чиқиши ёки Европадаги базаларини ёпиши ҳақида гап кетмаганини аниқлаштирди. Унинг сўзларига кўра, таклиф этилган чоралар европаликлардаги «устунлик ҳиссини жиловлаш» ва НАТО бўйича иттифоқчиларга «кучли сигнал» юборишни мақсад қилган.

АҚШнинг айрим иттифоқчиларга, жумладан Испанияга нисбатан этирозлари уларнинг Вашингтонга Эронга зарба бериш учун ўз ҳарбий базалари ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермагани билан боғлиқ.

«Пентагон иттифоқчилар билан айнан шундай шартларда ҳамкорлик қилишни алянс фаолиятининг муҳим пойдевори деб ҳисоблайди», - дейилади Reuters мақоласида.

«The Wall Street Journal» нашри апрел ойи бошида Оқ уй АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан урушини қўллаб-қувватламаган НАТО давлатларидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Teglar

Mavzuga oid