«Вазият жиддий»: Ливан бош вазири халқаро ёрдам сўради

06.03.2026 | 20:271 daqiqa

Таъкидланишича, мамлакат хавфли паллани бошдан кечирмоқда.

«Вазият жиддий»: Ливан бош вазири халқаро ёрдам сўради

Ливан бош вазири Навоф Салом мамлакат гуманитар фалокат ёқасида турганини айтиб, халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради, деб хабар берди Aljazeera нашри.

Ливан ҳукумати сўнгги бир соат ичида Байрутнинг жанубий чеккаларига қарши иккита ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Кечаси бир гуруҳ маҳаллаларга 12 маротаба ҳужум қилинган.

«Ливан хавфли паллани бошдан кечирмоқда, вазият жиддий ва гуманитар фалокат яқинлашмоқда. Бу ҳолатга чек қўйиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этмоқда», — дейилади баёнотда.

Ливан ҳукуматининг таъкидлашича, можаро фақат кескинлашмоқда, чунки «Ҳизбуллоҳ» Ливан ҳудудида ҳаракатланаётган Исроил қўшинларига ҳужум қилишда ва зарбалар беришда давом этяпти.

Teglar

Mavzuga oid