Хитой олдидаги қарзлар ва чегарадаги навбатлар — Алишер Шайхов билан интервью
Суҳбатда минтақанинг Хитой олдидаги қарзлари, чегаралардаги кутишлар ва иқтисодий ҳамкорлик йўлидаги энг оғриқли тўсиқлар ҳақида сўз боради.
21-22 май кунлари Тошкентдаги “Diplomat University” ва “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси ҳамкорлигида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Илмий ва сиёсий доиралар вакиллари иштирок этаётган анжуманда бугунги глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро интеграцияси ва хавфсизлик масалалари муҳокама марказида бўлиб турибди.
Тадбирда Vaqt.uz мухбири ҳам қатнашди ва унда маърузачи сифатида иштирок этаётган Фавқулодда ва мухтор элчи Алишер Шайховдан Марказий Осиё интеграцияси ва унинг олдида турган муаммолар бўйича интервью олди.
Маълумот учун, Алишер Шайхов — Ўзбекистоннинг тажрибали ва профессионал дипломатларидан бири, иқтисод фанлари номзоди. У узоқ йиллар давомида мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини шакллантириш ва Европа йўналишидаги дипломатияни бошқаришда энг муҳим фигуралардан бири бўлиб келган.
Лондондаги элчилик миссиясини 2021 йилда якунлагач, у фаол дипломатик корпусдан қайтган. Айни пайтда Алишер Шайхов Дипломат университети ректорининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ва дипломатиясига оид йирик тадбирларда эксперт сифатида қатнашиб келади.
Teglar






