Хоразмда 4-синф ўқувчисига машина берилди
Президентнинг ёшлар билан учрашувида қўшиқ куйлаган хоразмлик 4-синф ўқувчисига электромобиль совға қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни «Кўксарой» қароргоҳида ёшлар билан учрашув чоғида қўшиқ куйлаган 4-синф ўқувчисига автомобил берилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Учрашувда Хоразм вилояти Урганч туманидаги 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Отамурод Райимбоев Комилжон Отаниёзов репертуаридан қўшиқни жонли ижрода куйлаганди.

Президент ижрони юқори баҳолаб, масъулларга ўқувчини рағбатлантириш мақсадида автомобил ажратиш бўйича топшириқ берган эди.


Совға қилинган BYD Chazor автомобили вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан Отамурод Райимбоевга унинг оила аъзолари ва устозлари иштирокида топширилди.





