Logo

Яман хусийлари Саудия Арабистонига қарши денгиз қамалини эълон қилди

Kecha 22:141 daqiqa

У АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушда янги фронт очди. Бу ҳаракат глобал энергия таъминоти ва халқаро савдога бўлган таҳдид кўламини Форс кўрфазидан ташқарига кенгайтириб, жаҳон иқтисодиётига жиддий хавф туғдиради.

Яман хусийлари Саудия Арабистонига қарши денгиз қамалини эълон қилди

Яман хусийлари Саудия Арабистонига қарши денгиз қамалини бошлади. Бу ҳақда гуруҳ вакилининг телевизион мурожаатига таяниб, «Reuters» агентлиги маълум қилди.

Гуруҳ ушбу қамал Саудия Арабистони томонидан хусийларга қарши қарийб 12 йилдан буён олиб борилаётган «адолатсиз ва шафқатсиз қамал»га нисбатан жавоб эканлигини билдирди.

Ўтган ҳафтада хусийлар ўз назоратидаги Яман аэропортини бомбардимон қилишда айблаб, Саудия Арабистони ҳудудига ракета зарбаларини берган эди. Шунингдек, улар подшоҳликни томонлар ўртасида 2022 йилдан бери амал қилиб келаётган норасмий сулҳни бузганликда айблади.

Қизил денгиздаги савдо йўли ва геосиёсий вазият

Саудия Арабистони ўз нефтини саккизта давлат, жумладан, Яман қирғоқларини ювиб турувчи Қизил денгиз орқали ташийди. Мазкур денгизда Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим савдо йўли жойлашган.

Маълумки, Саудия Арабистони 2015 йилдан буён Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматига хусий исёнчиларига қарши курашда ёрдам бериб келаётган коалицияда етакчи рол ўйнаб келмоқда.

Хусийларнинг қамал ҳақидаги эълони АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш ҳамда томонлар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув муваффақиятсизликка учраган бир вақтда содир бўлди. Теҳрон хусийларни қўллаб-қувватлайди, Саудия Арабистони эса Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги иттифоқчиларидан бири ҳисобланади.

Teglar

Mavzuga oid