Яқин Шарқ ёнмоқда: уруш кимга ва нима учун керак эди?
Яқин Шарқдаги урушнинг учинчи куни: АҚШ ва Исроил зарбаларига Эрон жавоб ҳужумлари билан қарши турмоқда. Минтақадаги вазият тез ўзгармоқда, қурбонлар сони ортиб бормоқда.
Бугун, 2 март. Яқин Шарқдаги кенг кўламли ҳарбий тўқнашувларнинг учинчи куни. Бугун шунингдек, миллионлаб инсон турли интернет нашрлар, ижтимоий тармоқлар лентасини тез-тез янгиланаётган навбатдаги кун.
28-феврал куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига ҳаводан кенг кўламли зарбалар беришни бошлади. Ўз навбатида Эрон ракета ва дронларини Исроил ва АҚШ ҳарбий баъзалари жойлашган турли араб давлатлари ҳудудига йўлламоқда. Кечадан бошлаб жараёнга минтақадаги бошқа прокси кучлар қўшилгани ҳақида ҳам хабарлар эълон қилина бошланди.
Ҳозиргача бошланган уруш натижасида Эрондаги режимнинг турли нуфузли шахслари, жумладан, олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий, қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий, мамлакат мудофаа вазири Азиз Носирзода, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Муҳаммад Покпур ва яна бир қанча нуфузли генераллар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, урушаётган томонлардан яна кўплаб қурбонлар берилди.
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида биз Яқин Шарқда бошланган уруш атрофидаги энг муҳим саволларни сиёсатшунослар – Фарҳод Каримов ва Жаҳонгир Акрамов билан муҳокама қилдик.
Teglar






