Ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми маълум қилинди

Bugun 12:251 daqiqa

2026-йил 1–2-апрел кунлари ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нақдсиз ҳисоб-китоб тизимида банк карталари орқали амалга оширилган операциялар устунлик қилди.

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми маълум қилинди © habr.com

Марказий банк 1–2-апрел ҳолатига кўра, ёнилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тушумлар ҳажми ва тўлов усуллари бўйича маълумотларни тақдим этди.

Март ойида ўртача кунлик тушум 102,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 58,1 фоизи нақд, 41,9 фоизи эса нақдсиз шаклда амалга оширилган.

Апрел ойининг дастлабки икки кунида эса тушумлар сезиларли даражада ошган. Жумладан, 1-апрел куни 93,2 миллиард сўм, 2-апрел куни эса 152,6 миллиард сўм тушум қайд этилган.

Марказий банк таҳлилига кўра, нақдсиз тушумларнинг қарийб 90 фоизи амалдаги банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса аҳоли ўртасида пластик карталардан фойдаланиш даражаси юқори эканини ҳамда рақамли тўловларга ишонч ортиб бораётганини кўрсатади.

photo_2026-04-07_11-47-05

manba: markaziy bank

Нақдсиз тўлов усуллари кесимида:

ҚР кодлар орқали тўловлар:

— 1-апрел: 8,2 млрд сўм;

— 2-апрел: 7,7 млрд сўм;

Момент карталар орқали:

— 1-апрел: 1,6 млрд сўм;

— 2-апрел: 3,6 млрд сўм (кескин ўсиш);

ёқилғи карталар орқали:

— 1-апрел: 2,4 млрд сўм;

— 2-апрел: 2,5 млрд сўм;

Мавжуд банк карталари орқали:

— 1-апрел: 80,9 млрд сўм;

— 2-апрел: 138,6 млрд сўм.

Teglar

Mavzuga oid