add

Зоминдаги мехмонхона 175 млрд сўмга сотилди

Bugun 18:154721 daqiqa

Сотилган меҳмонхона ҳудудида Wyndham меҳмонхоналар тармоғининг Wyndham Gardens Zomin меҳмонхонаси фаолият олиб боради

Зоминдаги мехмонхона 175 млрд сўмга сотилди

24 декабр куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги «New Zomin Plaza» МЧЖ меҳмонхонасининг аукциони бўлиб ўтди. SQB Capital меҳмонхонадаги 99,9 фоиз улушини сотувга қўйганди. 

zomin windham

Кимошди савдосида 175 млрд сўм билан «Zafaron Premium Hotel Zomin» МЧЖ ғолиб деб топилди. Сумма 1 ой ичида тўланиши керак. Ғолиб компания раҳбари сифатида Ҳусанбой Нарзиқулов кўрсатилган. 

Аукционда сотилган бинода газ мавжуд эмаслиги, бироқ электр энергия, канализация тармоғи ва сув борлиги қайд этилган. Унинг умумий ер майдони 1,2 гектар. 

«New Zomin Plaza» МЧЖ биносида «Wyndham» меҳмонхоналар тармоғининг «Wyndham Gardens Zomin» меҳмонхонаси фаолият олиб боради. Бу Зоминдаги энг машҳур меҳмонхоналардан бири.

SQB Capital «Саноатқурилишбанк»нинг шуъба корхонаси ҳисобланади. Компания бугун, 25 декабр куни Шаҳрисабз туманидаги «Miraki Town Plaza» МЧЖ меҳмонхонаси учун бошланғич 231,7 млрд сўм нарх билан кимошди савдосини ўтказди. Бироқ, харидор топилмади ва объект сотилмади.

30 декабр куни «Wyndham» меҳмонхоналари тармоғига қарашли «Tryp by Wyndham» фаолият олиб борувчи яна бир меҳмонхона аукциони бўлиб ўтади. Бошланғич нархи — 173,5 млрд сўм.

zomin windham2

Аввалроқ Зоминдаги осма кўприк аукционда сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берилганди. 23 декабр куни аукцион бўлиб ўтди ва осма кўприк сотуви амалга ошмади. 

Шунингдек, Тошкент марказидаги Автомобил йўллари қўмитасига тегишли бино 242 млрд сўмга аукционда сотилганди

Teglar

Fozil Qambarov

Fozil QambarovMaqolalar soni: 15

Barchasi

Mavzuga oid

Зоминдаги мехмонхона 175 млрд сўмга сотилди | Vaqt.uz