1 сентябрдан Россияда Instagramʼдаги реклама учун расмий жазолар кучга киради
20.06.2025 | 18:402 дақиқа
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияда "Instagram" ва "Facebook" каби Meta компаниясига тегишли платформаларда исталган кўринишдаги реклама жойлаштириш қонуний равишда тақиқланади. Бу ҳақда Россия президенти томонидан имзоланган янги қонунда батафсил белгиланган.

Ушбу ўзгариш Россия ҳукумати томонидан Meta'нинг фаолиятини экстремистик деб тан олганидан кейин амалга оширилмоқда. Энди нафақат корхоналар, балки оддий фойдаланувчилар ҳам реклама контенти учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳаттоки эски публикациялар учун ҳам.
Кимларга қандай жаза қўлланади?
Янги қонунда Instagram’да реклама жойлаштирганларга:
- Фойдаланувчиларга 2 000 – 2 500 рубл;
- Расмийларга 4 000 – 20 000 рубл;
- Юридик шахсларга эса 100 000 – 500 000 рублгача жарима солинади.
- Инфлюенсер ва блогерлар;
- Кичик ва ўрта бизнес эгалари;
- Instagram орқали хизмат ёки маҳсулот сотадиган корхоналар бўлади.





