Logo

14 минг долларлик таъмир: Электромобилдаги энг қиммат носозлик нима эканлиги маълум бўлди

Бугун 11:252 дақиқа

Эски электромобил харидорларини энг кўп ташвишга соладиган жиҳат – асосий аккумуляторнинг ишдан чиқиши аслида жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Янги тадқиқот натижаларига кўра, электромобил эгалари қимматбаҳо батарея алмаштиришдан кўра бошқа муаммога кўпроқ дуч келишади.

14 минг долларлик таъмир: Электромобилдаги энг қиммат носозлик нима эканлиги маълум бўлди

Эски электромобил эгалари қимматбаҳо асосий аккумуляторнинг бузилишидан кўра, одатий механик ва электр тизимларидаги носозликларга кўпроқ дуч келишади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «Warrantywise» компанияси томонидан ўтказилган янги тадқиқотда маълум қилинди.

Тадқиқот маълумотларига кўра, электромобилларда энг кўп учрайдиган муаммолар анъанавий ички ёнув двигателли автомобиллардаги кабидир. Электр тизимидаги умумий носозликлар, осма (подвеска) қисмларининг ейилиши ва оддий 12 вольтли аккумулятордаги муаммолар юқори кучланишли асосий батареяга қараганда анча кўп қайд этилган.

Энг кўп учрайдиган носозликлар ва уларнинг нархи

Таъмирлаш харажатлари рўйхатида сенсорлар ва марказий қулфлаш тизимларини ўз ичига олган умумий электр носозликлари етакчилик қилмоқда. Хусусан, сенсорларни таъмирлаш ўртача 1085 долларни ташкил қилса, баъзи ҳолатларда бу кўрсаткич 4380 долларгача етган. Марказий қулфлаш механизмини тузатиш эса ўртача 1205 долларга, энг мураккаб ҳолатларда 5435 долларга тушган.

Электромобилнинг оғир вазни сабабли осма тизимида ҳам тез-тез муаммолар юзага келиб, унинг ўртача таъмирлаш харажатлари 1650 долларни (энг қиммати 5515 доллар) ташкил этган. Энг кўп бузиладиган бешта қисм қаторига кирган 12 волтли ёрдамчи аккумуляторни алмаштириш ўртача 716 долларга баҳоланган.

Топ-5 талик рўйхатдан жой олган ягона махсус EV қисми бу — борт зарядловчи қурилмаси бўлиб, уни таъмирлаш ўртача 2890 долларни, энг қиммат ҳолатда эса 14 000 долларни ташкил қилган. Харидорларни энг кўп ташвишга соладиган асосий юқори кучланишли аккумулятор эса энг кўп бузиладиган бешта қисм қаторига кирмаган. Бироқ, ушбу батарея ишдан чиққан камёб ҳолатларда таъмирлаш ўртача 8570 долларга тушган.

Шунингдек, 2024 йилдан 2025 йилгача электромобилларни таъмирлаш бўйича ўртача харажатлар инфляция, иш ҳақи ва эҳтиёт қисмлар нархи ошиши ҳисобига 10,7 фоизга қимматлашгани қайд этилди.

Теглар

Мавзуга оид

14 минг долларлик таъмир: Электромобилдаги энг қиммат носозлик нима эканлиги маълум бўлди | Vaqt.uz