
2025 йилда 11 нафар АҚШ фуқароси Ўзбекистонга даволаниш учун келди
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида АҚШнинг неча нафар фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюргани маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида АҚШдан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 28,6 минг нафарга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга ошган.
Қайд этилишича, америкалик меҳмонларнинг асосий қисми Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган. 23,6 минг нафар фуқаро маданий ва тарихий йўналишлардаги саёҳатларни амалга оширган.
Шунингдек, 2,4 минг киши хизмат сафарлари доирасида, 2,1 минг нафари эса қариндошларини йўқлаш учун ташриф буюрган.
Бундан ташқари, 395 нафар АҚШ фуқароси таълим олиш мақсадида, 111 нафар тижорат фаолияти учун, 11 нафар эса даволаниш мақсадида Ўзбекистонда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойида АҚШга саёҳат қилган Ўзбекистон фуқаролари сони 12 953 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.





