add

9 ой мобайнида қарийб 13 минг нафар ўзбекистонлик АҚШга кетди

2025 йилда АҚШга туризм мақсадида чиққан ўзбекистонликлар сони ўтган йилга нисбатан 1,1 минг нафарга ошди.

9 ой мобайнида қарийб 13 минг нафар ўзбекистонлик АҚШга кетди

Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг 9 ойида АҚШга саёҳат қилган Ўзбекистон фуқаролари сони 12 953 нафарга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 минг нафарга ёки 9,3 фоизга ошган.

Қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг аксарияти АҚШга туризм ва шахсий саёҳат мақсадида бораётгани кузатилмоқда. Сафар қилганларнинг асосий қисми, яъни 9 236 киши саёҳат учун АҚШга борган.

Шунингдек, 3 114 нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун, 304 нафар талаба ўқиш мақсадида ҳамда 273 нафари эса хизмат сафари учун АҚШга ташриф буюрган. Даволаниш учун борганлар сони 26 нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz