2025-йилда фойдаланишга топширилган хонадонлар сони маълум қилинди

Бугун 15:151 дақиқа

2025 йилда фойдаланишга топширилган хонадонлар сони бўйича Ўзбекистонда энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилди.

2025-йилда фойдаланишга топширилган хонадонлар сони маълум қилинди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жами 69,1 мингта хонадон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага ошган. Бу эса мамлакатда уй-жой қурилиши соҳасида ижобий динамика сақланиб қолаётганини англатади.

Топширилган хонадонлар сони ҳудудлар кесимида

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Наманган вилоятида қайд этилди. У ерда 10,8 мингта хонадон фойдаланишга топширилган бўлиб, республикада етакчиликни сақлаб қолди.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 6,7 мингта ва Сурхондарё вилояти 6,1 мингта хонадон билан жойлашган. Шунингдек, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 5,9 мингтадан хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Бухоро вилоятида 5,6 мингта, Андижон вилоятида 4,8 мингта, Қорақалпоғистон Республикасида эса 4,6 мингта хонадон топширилган. Бу ҳудудларда ҳам қурилиш ишлари фаол давом этаётгани кузатилмоқда.

Қашқадарё вилоятида 4,1 мингта ва Самарқанд вилоятида 3,5 мингта хонадон фойдаланишга топширилган. Энг паст кўрсаткичлар Жиззах ва Навоий вилоятларида — 2 мингтадан, Сирдарё вилоятида эса 600 та бўлган.

Теглар

Мавзуга оид