2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилди?

25.01.2026 | 15:151 дақиқа

2024 йилга нисбатан хорижга чиққан фуқаролар сони қарийб 1,5 млн нафарга ошиб, саёҳат географияси ҳам кенгайди.

2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилди?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилда 7,6 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,4 миллион нафарга ёки 22,2 фоизга ошган.

Қўшни давлатлар етакчилик қилмоқда

2025 йилда ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилган давлатлар рўйхатида қўшни мамлакатлар етакчи ўринни эгаллади. Хусусан, Қирғиз Республикасига 3,3 миллион нафар фуқаро сафар қилган бўлиб, бу умумий туристик оқимнинг катта қисмини ташкил этди. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Тожикистон туриб, ҳар икки давлатга 1,3 миллион нафардан ўзбекистонлик борган.

Бошқа давлатлар улуши

Қўшни мамлакатлардан кейинги ўринларда Россия қайд этилган бўлиб, у ерга 433,3 минг нафар фуқаро сафар қилган. Диний туризм йўналишида Саудия Арабистони 366,2 минг нафар кўрсаткич билан ажралиб туради. Шунингдек, Туркияга 268,9 минг нафар, БААга 139,4 минг нафар фуқаро борган.

Рўйхатнинг сўнгги ўринларида Миср (65,4 минг), Хитой (52,6 минг) ва Ветнам (39,1 минг) жой олган.

Маълумот учун, «Ўзбекистон–2030» стратегиясига мувофиқ, 2026 йилда мамлакатга ташриф буюрувчи хорижий туристлар сони 12 миллионни ташкил этади. Кейинги йилларда бу кўрсаткич босқичма-босқич оширилиб, 2030 йилга келиб 20 миллионга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун визасиз режимлар, транспорт очиқлиги ва хизматлар сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Теглар

Мавзуга оид