add

2026 йил дунёдаги энг қиммат хусусий компаниялар прогнози эълон қилинди

Бугун 09:353502 дақиқа

Космик тадқиқотлардан тортиб сунъий интеллектгача — 2026 йилда дунёнинг энг қиммат хусусий компанияларининг баҳоси бир неча юз миллиард долларга етади.

2026 йил дунёдаги энг қиммат хусусий компаниялар прогнози эълон қилинди

Американинг молиявий нашри Barron’s эълон қилган рейтингга кўра, дунёдаги энг қиммат ўнта хусусий компаниянинг умумий бозор қиймати бир неча юз миллиард долларни ташкил этади. Бу хусусий капиталнинг технологияга бўлган ишончи қай даражада ўсганини кўрсатади.

Рўйхатда биринчи ўринда SpaceX турибди. Илон Маск раҳбарлигидаги компаниянинг баҳоси тахминан 800 миллиард долларга етган. Starlink сунъий йўлдош интернет тармоғи кенгайиши ва космик технологияларга инвестициялар SpaceX’ни рақобатчиларидан анча олдинга олиб чиқди. Компания 2026 йилда IPO ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам шу билан боғлиқ.

Иккинчи йирик компания — OpenAI. ChatGPT яратувчиси ҳисобланган бу компаниянинг баҳоси иккиламчи бозордаги йирик битимлардан кейин 500 миллиард доллар атрофида шаклланмоқда. Бу ҳолат хусусий бозорнинг генератив сунъий интеллектга бўлган ишончини мустаҳкамлади.

Хитойнинг технологик гиганти ByteDance ҳам рейтингнинг юқори қисмида. TikTok орқали глобал аудиторияга эга компания тахминан 480 миллиард долларга баҳоланмоқда ва хусусий корпоратив гигантлар географиясининг кенглигини намоён этяпти.

Сунъий интеллект стартаплари — Anthropic ва xAI тез суръатда ўсиб, инвесторлар ўртасидаги рақобатни кучайтирмоқда. Бу компаниялар, шунингдек баҳоси яқинда 134 миллиард долларгача ошган Databricks билан бирга, янги авлод технологияларини тижоратлаштира оладиган бизнесларга венчур ва хусусий инвестиция фондларининг қизиқиши жуда юқори эканини акс эттиради.

Бундан ташқари, аллақачон шаклланган финтех-компаниялар — масалан, Stripe ва Revolut глобал рақамли тўловлар ва банк инновацияларининг ривожи ҳисобидан юқори баҳоларни сақлаб қолмоқда. Молиявий инфратузилма провайдери Binance эса криптовалюта экотизимидаги энг йирик хусусий тузилмалардан бири бўлиб қолмоқда.

2025 йилда хусусий инвестицияларнинг қарийб ярми сунъий интеллект стартапларига тўғри келгани бу секторнинг келгуси йилларда ҳам асосий драйвер бўлиб қолишини кўрсатади.

Аввалроқ Vaqt.uz дунё бойликларининг 75 фоизини ўзида сақлаётган 10 фоиз миллиардерлар ҳақида маълумот берган эди.

Теглар

Мавзуга оид