2026 йилдан чиқинди учун тўловлар фақат амалда кўрсатилган хизматга қараб ҳисобланади

22.02.2026 | 12:202 дақиқа

2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилган. Унга кўра, санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади ва тўловлар онлайн тизимлар орқали амалга оширилади.

2026 йилдан чиқинди учун тўловлар фақат амалда кўрсатилган хизматга қараб ҳисобланади

2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Унга кўра, истеъмолчилардан фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов ундирилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали амалга оширилади.

Янги механизмнинг асосий мақсади — шаффофликни ошириш ва ноқонуний тўловларни бартараф этиш. Энди аҳоли тўловни исталган жой ва вақтда амалга ошириши, бангга бормасдан ҳисоб-китобни назорат қилиши ва чекларни электрон шаклда юклаб олиши мумкин. Бу орқали маблағларни яшириш ва асоссиз қарздорликларни шакллантириш ҳолатларининг олди олинади.

Тўловлар бевосита санитария корхоналарига эмас, балки давлат назоратидаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Кейинчалик операторларга ҳақ маҳаллалардан олиб чиқилган чиқинди ҳажми — тоннаси ва махсус техниканинг босиб ўтган километри асосида тўланади. Яъни маблағ фақат реал хизмат учун ажратилади.

Ҳар ой санитария корхоналари фаолияти баҳоланиб, улар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади. Сифатсиз хизмат кўрсатган корхоналар жаримага тортилади ёки шартномаси бекор қилинади. Ҳозирга қадар 14 та корхона «қизил» тоифага тушган, иккитаси билан шартнома бекор қилинган. Шунингдек, амалда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 11,9 миллиард сўмлик нореал дебитор қарздорлик электрон тизимдан чиқарилган.

«Тоза макон» ягона электрон биллинг тизимига 9 430 та маҳалла ва 7,1 миллион абонент киритилган. Электрон харитада 3 606 та чиқинди йиғиш жойи рўйхатга олинган. 3 230 та махсус техника, яъни паркнинг 94 фоизи GPS орқали кузатилмоқда. 2030 йилга қадар кузатув тизимини тўлиқ қамровга етказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чиқинди хизматидан қарздор 199 мингта абонентнинг электр тўловига чеклов ўрнатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид