Logo

2026/27 ўқув йили учун давлат стипендиялари квотаси тасдиқланди

Кеча 14:262 дақиқа

Янги ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари учун жами 776 та Президент ва номли давлат стипендияси ажратилади. Бу йил стипендия танловида янги баҳолаш тартиби ҳам жорий этилади.

2026/27 ўқув йили учун давлат стипендиялари квотаси тасдиқланди © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистонда 2026/27 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида давлат стипендиялари квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/10-5795-сонли хатида маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, янги ўқув йилида республика бўйича иқтидорли талабалар учун жами 776 та Президент ва номли давлат стипендияси ажратилади.

Стипендиялар қуйидагича тақсимланган:

●     Президент стипендияси — 187 та;

●     Ислом Каримов стипендияси — 194 та;

●     Навоий стипендияси — 175 та;

●     Бобур стипендияси — 51 та;

●     Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;

●     Беруний стипендияси — 38 та;

●     Ибн Сино стипендияси — 33 та;

●     Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;

●     Улуғбек стипендияси — 13 та;

●     Тўлепберген Қайипбергенов стипендияси — 11 та;

●     Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;

●     Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.

Мазкур стипендиялар республика бўйича юқори босқичларда таҳсил олаётган 335 минг 471 нафар талаба орасидан ўқишдаги юқори натижалари, илмий изланишлари ҳамда жамоатчилик фаолияти билан ажралиб турган энг муносиб номзодларга берилади.

Шунингдек, номли давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Энди 2026/27 ўқув йилидан бошлаб стипендияга талабгорларнинг ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича билим ҳамда кўникмалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ҳудудлар кесимида ўтказиладиган махсус тест синовлари орқали баҳоланади.

Теглар

Мавзуга оид