Logo

24,8 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Бугун 13:051 дақиқа

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Binance орқали лицензиясиз криптоактивлар сотиб олган ва айирбошлаган.

24,8 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди © Unsplash

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат тезкор тадбир чоғида фуқаронинг телефони холислар иштирокида кўздан кечирилганда аниқланган. Телефонга ўрнатилган Binance иловаси орқали криптоактивлар сотиб олингани, ўтказилгани ва айирбошлангани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 768 млрд сўмлик ноқонуний криптооперациялар билан шуғулланган уч киши қўлга олинганди.

Теглар

Мавзуга оид