Logo

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст?

Bugun 12:352 daqiqa

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитларнинг янгиланган фоиз ставкаларини маълум қилди.

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст? © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини янгилади. 2026-йил 26-ноябр ҳолатига аҳолига ажратилаётган микроқарзлар бўйича ўртача ставка 27,6 фоизни, автокредитлар бўйича эса 21,9 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткичлар мос равишда 27,5 ва 22 фоизни ташкил этганди.

Микроқарзлар

Микроқарзлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Mikrokreditbank»да қайд этилган — 21,8 фоиз. Кейинги ўринларда «Asaka bank» — 22,3 фоиз, «Trastbank» — 23,9 фоиз, «Infinbank» — 24 фоиз ва «SQB» — 24,1 фоиз билан жойлашган.

Микроқарз ставкалари «Asia Alliance bank»да 24,2 фоиз, «Milliy bank»да 24,8 фоиз, «Aloqabank»да 25 фоиз, «Xalq banki» ва «Universal bank»да 25,1 фоиз, «Agrobank»да 25,3 фоизни ташкил этмоқда. «Kapital bank»да ставка 27 фоиз, «Poytaxt bank» ва «OFB»да 27,5 фоизга тенг.

«BRB»да микроқарз ставкаси 29,2 фоиз, «Hamkorbank»да 29,7 фоиз, «Apex bank»да 31 фоиз ва «Garant bank»да 31,1 фоизни ташкил этмоқда. «Ipoteka bank»да бу кўрсаткич 32,3 фоиз, «TBC bank»да 33,6 фоиз, «Anor bank»да 34 фоиз, «Davr bank»да 34,6 фоизга тенг.

Юқорироқ ставкалар «Tenge bank»да 35,4 фоиз, «Ipak yuli bank»да 36 фоиз, «Uzum bank»да 38 фоиз ва «AVO bank»да 39,9 фоиз билан қайд этилган.

1

Манба: Марказий банк


Автокредитлар

Автокредитлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Asaka bank»да — 19 фоиз. Кейинги ўринларда «Ipoteka bank» — 19,4 фоиз, «Aloqabank» — 20 фоиз ва «Apex bank» — 20,5 фоиз билан жойлашган.

«Milliy bank»да автокредит ставкаси 21,1 фоиз, «Asia Alliance bank»да 21,4 фоиз, «SQB»да 21,5 фоиз ва «Mikrokreditbank»да 21,6 фоизни ташкил этмоқда. «TBC bank»да бу кўрсаткич 21,9 фоиз, «Ipak yuli bank»да 22 фоиз, «Turon bank»да 22,2 фоизга тенг.

«OFB»да автокредит ставкаси 22,6 фоиз, «Poytaxt bank»да 22,7 фоиз, «Trastbank»да 23,4 фоиз ва «Garant bank»да 24,3 фоизни ташкил этмоқда.

Бошқа банкларда автокредит ставкалари «Davr bank»да 25,6 фоиз, «Hamkorbank»да 27,8 фоиз, «Agrobank»да 28 фоиз ва «Anor bank»да 29,7 фоизга етган.

2

Манба: Марказий банк


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистон банки Ўзбекистоннинг микроқарз бозорига кирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid