Logo

30 йил шахсий коллекцияда сақланган асар 80 млн долларга баҳоланмоқда

Бугун 15:142 дақиқа

Муаллифнинг қарийб бир асрлик манзара асари аукционда миллионлаб долларлик савдога сабаб бўлиши мумкин.

30 йил шахсий коллекцияда сақланган асар 80 млн долларга баҳоланмоқда © Forbes

17-ноябр куни Christie’s аукционида австриялик рассом Густав Климтнинг «Лицлбергкеллер» номли манзара асари савдога чиқарилади. Картинанинг қиймати 60–80 млн долларга баҳоланмоқда.

Асар қарийб 30 йил давомида шахсий коллекцияда сақланган. Уни ҳозирги эгаси 1997-йилнинг май ойида Ню-Йоркда бўлиб ўтган Sotheby’s аукционида сотиб олган. Ўша вақтда картина Ню-Йоркдаги «Neue Galerie» галереяси асосчиларидан бири Серж Сабарски коллекциясидан олиб келинган эди.

«Лицлбергкеллер» аукционда сотувга қўйилган Климт асарлари орасида энг қимматларидан бирига айланиши кутилмоқда. Савдо 17-ноябр куни Christie’s томонидан XX ва XXI аср санъатига бағишланган кечки аукцион доирасида бўлиб ўтади.

Расм 1915–1916-йилларда яратилган. Климт 1900-йилдан 1918-йилда вафотигача ёз ойларини кўпинча Австриянинг қишлоқ ҳудудларида, Аттерзе кўли бўйида ўтказган. Мазкур асарда ҳам айнан шу кўл манзараси тасвирланган.

«Манзара уч қисмдан иборат лирик асарга ўхшайди: аввал улуғвор эман дарахтлари билан қопланган ўрмон, уларнинг барглари орасида яширинган уй ва ниҳоят, кўлдаги ялтираб турган акс тасвирланган»,— деди Christie’s компаниясининг Европадаги раиси Жованна Бертаццони.

Унинг фикрича, санъатнинг энг буюк асарлари инсон қалбига шифо берувчи таъсир кўрсатади. Бундай асарларнинг энг катта қадрияти эса уларни санъатни қадрлайдиган коллекционерлар қўлига топширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 100 йиллик картина рекорд нархга сотилгани ҳақида ёзган эдик. Аукцион уйи нархни Францияда савдога қўйилган картиналар орасидаги энг юқори баҳо деб атаган. Натижада асарни аукционда телефон орқали иштирок этган осиёлик коллекционер сотиб олган.

Фарангиз Бобожонова

Теглар

Мавзуга оид