Logo

«Республика аэрогеодезия маркази» биноси очиқ савдоларда 213 млрд сўмга сотилди

Bugun 19:422 daqiqa

Давактивнинг Vaqt.uz'га маълум қилишича, йил давомида сотилган давлат активлари қиймати 26,2 трлн сўмга етган.

«Республика аэрогеодезия маркази» биноси очиқ савдоларда 213 млрд сўмга сотилди © YANDEX MAPS

26-октябр куни «E-auksion» электрон савдо платформасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган ер майдони 1,13 гектар, бино ва иншоотлар майдони эса 9 975 квадрат метр сифатида кўрсатилган «Республика аэрогеодезия маркази» биноси сотилди.
 
«Буюк Турон» МФЙда жойлашган объектнинг бошланғич нархи 157,8 млрд сўм этиб белгиланганди. Савдо жараёнларида икки талабгор қатнашиб, давлат мулкини сотиб олиш учун ўз нарх таклифларини билдирди.
 
Савдолар якунларига кўра, «UTKIR SHOP» МЧЖ 213 млрд сўмлик таклиф билан аукцион ғолиби деб топилди. Объектнинг якуний сотув нархи бошланғич қийматга нисбатан 55,2 млрд сўмга ёки қарийб 35 фоизга юқори бўлган.
 
«Orginfo» маълумотларига кўра, «Республика аэрогеодезия маркази» 1996-йилнинг 8-майида рўйхатдан ўтган давлат муассасаси бўлиб, Кадастр агентлиги тизимига алоқадор ҳисобланади. Ташкилотнинг фаолият йўналиши муҳандислик изланишлари ва техник маслаҳатлар билан боғлиқ.
 
Мазкур объект президентнинг 2026-йил 28-августдаги ПФ-177-сон фармонида белгиланган давлат активларини хусусийлаштиришнинг янги механизмлари доирасида савдога чиқарилган.
 
Рўйхатда объектнинг ер майдони 1,13 гектар, бино ва иншоотлар майдони эса 9 975 квадрат метр сифатида кўрсатилган.
 
Фармонга мувофиқ, 2026-йилда давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг 84 та жамият устав капиталидаги улушлари, 1 минг 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда қарийб 8 минг гектар ер участкасини савдога чиқариш режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат иштирокидаги 85 та корхонани тугатиш ёки қайта ташкил этилади.

Teglar

Mavzuga oid

«Республика аэрогеодезия маркази» биноси очиқ савдоларда 213 млрд сўмга сотилди | Vaqt.uz