add

9 ой мобайнида Тошкент шаҳрида қарийб 72 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

Миллий статистика қўмитаси январ–сентябр ойларида ҳудудларда ўзлаштирилган инвестициялар бўйича маълумот берди.

9 ой мобайнида Тошкент шаҳрида қарийб 72 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

Аввалроқ 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида асосий капиталга 443,6 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Миллий статистика қўмитасига кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп инвестиция 71,8 трлн сўм билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Шунингдек, Тошкент вилояти 63,6 трлн сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Наманган (51,4 трлн сўм), Навоий (32,7 трлн сўм), Бухоро (29,1 трлн сўм) ва Қашқадарё (28,9 трлн сўм) вилоятлари жой олган. Самарқандда бу кўрсаткич 28,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида 26,6 трлн сўм, Фарғона вилоятида 25,7 трлн сўм ва Жиззах вилоятида 18,7 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган. Хоразм, Қорақалпоғистон ва Сурхондарё ҳудудлари бўйича эса кўрсаткич 17 трлн сўм атрофида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 24,9 млрд долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган бўлиб, уларнинг қарийб 40 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган.

Теглар

Мавзуга оид

9 ой мобайнида Тошкент шаҳрида қарийб 72 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди | Vaqt.uz