Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди
27.08.2025 | 19:202 дақиқа
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилди.

Бугун, 27 август куни Афғонистонда 3 балли зилзила содир блди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила кучи Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам сезилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 342 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 431 км.
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 480 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 483 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 496 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 498 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 527 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 547 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 547 км жанубий-шарқда. Магнитуда: 5,7
Чуқурлиги: 160 км. Зилзила эпицентри Бадахшон, Афғонистон.





