add

Airbus A320 самолётларидаги заифликни бартараф этадими?

02.12.2025 | 11:554141 дақиқа

Қуёш нурланиши туфайли юзага келган муаммо дунё бўйлаб кўплаб авиакомпанияларга, жумладан Ўзбекистон компанияларига ҳам таъсир кўрсатгани айтилганди.

Airbus A320 самолётларидаги заифликни бартараф этадими?

Европанинг Airbus компанияси А320 моделидаги 6 мингга яқин самолётда қуёш нурланиши туфайли заифлик аниқланганидан сўнг дастурий таъминотни янгилади. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинди.

«Ушбу муаммога дуч келиши мумкин бўлган тахминан 6 мингта самолётнинг аксарияти аллақачон керакли модификацияларни олган. Биз мижоз-авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиб, ҳали янгиланмаган 100га яқин самолётни ҳам қайта жиҳозлашда ёрдам бермоқдамиз», — дейилади хабарда.

Бунгача Airbus концерни бошқарув тизимида муаммолар аниқлангани сабабли A320 серияли самолётларнинг дастурий таъминотини фавқулодда янгилашини маълум қилганди. Таҳлил натижаларига кўра, компания ходимлари интенсив қуёш нурланишида парвозни бошқариш учун зарур бўлган маълумотлар бузилиши мумкинлигини аниқлаган.

Шундай сўнг, бутун дунё бўйлаб авиакомпаниялар рейсларнинг кечикиши ва бекор қилиниши ҳақида хабар бера бошлади. Хусусан, Франциянинг Air France, Япониянинг All Nippon Airways, Янги Зеландиянинг Air New Zealand ва Саудия Арабистонининг Flynas компаниялари томонидан чоралар кўрилди.

Airbus А320 самолётларидаги муаммо Ўзбекистон ва Қозоғистон авиакомпанияларига ҳам таъсир кўрсатгани айтилганди.

Теглар

Мавзуга оид

Airbus A320 самолётларидаги заифликни бартараф этадими? | Vaqt.uz