Андижонда банк амалдори 40 минг доллар пора билан қўлга тушди

Бугун 09:251 дақиқа

Банк мансабдори кредит таъминоти учун гаровга қўйилган бинони тадбиркорга аукционсиз олиб бериш эвазига пора талаб қилган.

Андижонда банк амалдори 40 минг доллар пора билан қўлга тушди © DXX matbuot xizmati

Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари 40 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, у кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ёки тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлган. Шу имкониятдан фойдаланиб, шахсий манфаат йўлида ноқонуний ҳаракатларга қўл урган.

Хизмат ҳақи

Хусусан, Асакa туманида жойлашган ва умумий қиймати 16,8 млрд сўмга баҳоланган хусусий тиббиёт марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдосидан қайтганидан кейин, унинг нархи сунъий равишда 12 млрд сўмга туширилган.

Мансабдор ушбу мулкни банк ҳисобидан расмийлаштириб, маҳаллий тадбиркорга аукционсиз, 7 йил муддатга фоизсиз кредит асосида олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у 40 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Андижонда банк амалдори 40 минг доллар пора билан қўлга тушди | Vaqt.uz