Logo

Англия ҳуқуқига асосланган Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади

Бугун 11:421 дақиқа

Халқаро тижорат суди Тошкент халқаро молия марказида ташкил этилиб, унда нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритади.

Англия ҳуқуқига асосланган Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади © vaqt.uz

Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади.

Шунингдек, Президент Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида эканлигини ҳам маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олдинга қўйилган бир қатор режалар ҳақида гапириб ўтди.

Хусусан, Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб-тамойил жорий этилади, мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади. Унда нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритади. Шу билан бирга, инвестицион медиация тизими ҳам ривожлантирилади. 

Шунингдек, Президент Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида эканлигини ҳам маълум қилди. 

Ушбу чоралар натижасида инвесторлар Ўзбекистоннинг ўзида кафолатланган халқаро ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2 июн куни Қонунчилик палатаси Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни маъқулланган эди. Бироқ 13 июнь кунги ялпи мажлисда Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни қайта ишлаш учун Қонунчилик палатасига қайтарди.

Россия - Украина уруши

Тошкент халқаро инвестиция форуми

16-18-июн кунлари Тошкентда халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Форумга оид барча хабарлар бир ҳаволада.

Теглар

Мавзуга оид