add

AppCloud атрофида шов-шув: телефонлардаги яширин илова Исроилга ишлайдими?

Бугун 14:55291

AppCloud номли дастурнинг фойдаланувчи рухсатисиз ўчириб бўлмаслиги ва Исроил компаниясига боғлиқлиги Туркияда ҳам шубҳалар уйғотди.

AppCloud атрофида шов-шув: телефонлардаги яширин илова Исроилга ишлайдими?

Баъзи смартфонларда олдиндан ўрнатилган AppCloud иловаcи ҳақидаги баҳслар авж олди. Sammobile’нинг ёзишича, мазкур дастур янгидан сотиб олинаётган қурилмаларда ҳам автоматик равишда ўрнатилмоқда ва уни бутунлай ўчириб бўлмайди.

AppCloud дастури Исроилда жойлашган ironSource компанияси билан боғлиқлиги сабаб жиддий тортишувларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат, айниқса, Туркияда миллионлаб фойдаланувчига эга смартфонларда унинг пайдо бўлиши билан ёнадан долзарб бўлди.

Энг хавотирли жиҳати — фойдаланувчилар AppCloud’ни на ўчира олади, на тўлиқ фаолиятини чеклай олади. Бу дастур қандай рухсатлар билан ишлаётгани ёки айнан қандай маълумотларни йиғиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумотларга кўра, AppCloud смартфоннинг ички тизимига жойлашиб, фон режимида турли маълумотларни йиғиши мумкин. Хусусан, Туркиядаги баъзи фойдаланувчилар ҳам унинг қурилмаларида олдиндан ўрнатилганини маълум қилишган.

Тахминларга кўра, бу илова орқали фойдаланувчи одатлари, браузер тарихи, ҳавола босиш фаолияти ва бошқа маълумотлар тўпланиши мумкин. Бу эса замонавий технология дунёсида махфийлик масалалари бўйича жиддий хавотир уйғотади.

Илованинг таркибий кодлари ёки янгиланишларида шубҳали модуллар мавжудми — бу борада техник таҳлиллар талаб этилади. Ҳозирча ironSource ёки қурилма ишлаб чиқарувчилари бу масала юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Теглар

Мавзуга оид

AppCloud атрофида шов-шув: телефонлардаги яширин илова Исроилга ишлайдими? | Vaqt.uz